UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. Экстра-таймларгача давом этган ўйинда АГМК "Металлург"ни мағлуб этди ва энди чорак финалда Андижонга сафар қилади Янгиликлар

Coca Cola Ўзбекистон Кубоги. Экстра-таймларгача давом этган ўйинда АГМК "Металлург"ни мағлуб этди ва энди чорак финалда Андижонга сафар қилади

Coca Cola Ўзбекистон Кубогининг нимчорак финали доирасидаги АГМК - "Металлург" учрашуви якунига етди.

Ўзбекистон кубоги, нимчорак финал

АГМК — МЕТАЛЛУРГ 3:1  
25 август 2022 йил. Олмалиқ, "ОКМК" СМ. 19:00

Голлар: Санжар Турсунов 83', Акрам Комилов 95', Миржаҳон Мираҳмадов (Алишер Жалилов) 114' – Бектемир Абдуманнонов 75'
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Абдурашид Худойберганов
Назоратчи: Рўзим Давлетмурадов
Комиссар: Шерзод Ражабов.

АГМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов (9.Дан Спатару, 81), 4.Миржамол Қосимов (8.Абдулла Абдуллаев, 74), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Гиорги Папава, 16.Артём Филипосян, 17.Санжар Турсунов (5.Анзур Исмоилов, 103), 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боаке (99.Миржаҳон Мираҳмадов, 70), 88.Сияваш Ҳақназари (63.Алишер Жалилов, 81).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акрам Комилов, 13.Элдор Бегимов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 4.Керим Палич, 7.Бобурбек Фарҳодов (9.Забиҳилло Ўринбоев, 58), 10.Бектемир Абдуманнонов (25.Шаҳзоджон Неъматжонов, 78), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 18.Анваржон Ғофуров, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков (19.Эргаш Исмоилов, 90+2), 27.Ихтиёр Тошпўлатов (28.Носиржон Абдусаломов, 111), 30.Иброҳим Ибрагимов (16.Жасур Холтўраев, 90+2), 80.Фарруҳ Иброҳимов, 97.Муҳаммадали Алиқулов.
Захира: 12.Александр Лобанов, 20.Далер Шарипов, 31.Муҳриддин Салоҳиддинов, 90.Жасур Ашуров.

Огоҳлантиришлар: Мартин Боаке (4), Сардор Раҳмонов (23), Муҳаммадали Алиқулов (29), Иброҳим Ибрагимов (55).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! АГМК ЧОРАК ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ! 

120. Тўртинчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

118. Жасур Холтўраевнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

116. Уууух! Алишер Жалиловнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Аммо кейин ҳакамларнинг маълум қилишича, офсайд бор экан. 

113. ГОООООООООООООЛ! Жалиловнинг қулай узатмасидан сўнг Мираҳмадов ҳисобни оширди – 3:1!

111. "Металлург"да алмаштириш: Ихтиёр Тошпўлатов ўрнига Носиржон Абдусаломов ўйинга қўшилди. 

106. Тўртинчи тайм бошланди! 

105. Учинчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

103. АГМКда алмаштириш: Санжар Турсунов ўрнига Анзур Исмоилов тушди. 

95. ГОООООООООЛ!  Вау! Акрам Комилов узоқ масофадан тўп киритиб, олмалиқликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1! 

94. Исмоиловнинг узатмасига Холтўраев етиб бора олмади. 

90. Экстра-таймнинг биринчи бўлими бошланди! 

Иккинчи тайм якунланди! Ҳисоб – 1:1. Озгина танаффус оламиз. Кейин қўшимча таймлар давом этади. 

90+2. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Иброҳим Ибрагимов ўрнига Холтўраев, Ғофурбеков ўрнига Исмоилов тушди.  

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

83. ГООООООООЛ! АГМК ҳисобни тенглаштирди! Жамоа сардори Сантар Турсунов дарвозани чиройли тарзда ишғол қилди – 1:1! 

81. АГМКда 2 та ўзгариш: Ҳақназарий ўрнига Жалилов, Раҳмонов ўрнига Спатару ўйинга қўшилди. 

78. "Металлург"да алмаштириш: гол муаллифи Абдуманнонов ўрнига Неъматжонов майдонга тушди. 

75. ГООООООООЛ! Бектемир Абдуманнонов тўпни рақибдан олиб қўйиб, чамаси 18 метрдан гол уриб, ҳисобни очди! 

74. АГМКда ўзгариш: Қосимов ўрнига Абдуллаев ўйинни давом эттиради.  

73. Ууух! Қандай вазият! Ҳақназарийнинг зарбаси ўнг устун олдидан ўтиб кетди.

72. Миржамол Қосимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, олмалиқликлар ярим ҳимоячиси "Металлург" легионери Палич билан тўқнашувдан кейин жабрланди.

70. АГМКда алмаштириш: Боаке ўрнига Мираҳмадов туширилди.

67. Ууууух! Раҳмоновнинг яқин масофадан чап оёқда берган зарбаси ноаниқ кетди.

65. Ғофуров майдон марказида Санжар Турсуновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

60. АГМК ташкил қилган ҳужумдан самара чиқмади, якунда Гиорги Папава ноаниқ зарба йўллади. 

58. "Металлург"да ўзгариш: Фарҳодов ўрнига Ўринбоев баҳсни давом эттиради. 

55. Гадоевга нисбатан қўпол ўйнаган Иброҳим Ибрагимов огоҳлантирилди. 

51. Қосимовнинг айланма зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

51. Миржамол Қосимовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини ҳимоячилар узоқлаштиришди. Тўп тўғри дарвоза томон йўлнатрилиганди. 

48. Ууууух! Бобурбек Фарҳодов бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва зарба йўллади, Ботирали Эргашев жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

46. Иккинчи таймга старт берилди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+1. Қўшиб берилган дақиқаларда АГМК кўплаб ҳужумларни уюштирди. 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Бектемир Абдуманнонов чап қанот орқали анча масофани босиб ўтди, бироқ якунда тўп майдондан чиқиб кетиб қолди. 

39. Уууух! Санжар Турсуновнинг кучли зарбасини Ортиқов қайтарди. 

32. Зарбааа! Ибрагимовнинг жарима зарбаси орқали йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди! 

29. Муҳаммадали Алиқулов қўполлик ишлатгани боис огоҳлантирилди. 

23. Сардор Раҳмонов қўпол ўйин намойиш қилгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

18. Тошқўзиевнинг иккита зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.

14. АГМК тезкорлик билан ҳужумга ўтди. Боакенинг бирга-бир ҳолатда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

13. Ибрагимовнинг ичкари томон амалга оширган узатмасини мезбонлар бартараф этишди. Кейин эса "Металлург" яна ҳужумга ўтди ва Абдуманнонов зарба йўллади, кучсиз чиққан зарбани Эргашев эгаллади. 

10. Иброиҳим Ибрагимовнинг бурчак зарбасидан оширган тўпидан кейин яна бир "корнер" ишлаб олинди, иккинчи стандартдан оширилган тўпни дарвозабон Эргашев эгаллаб олди.

6. Аброрбек Тошқўзиевнинг узатмаси ичкарига етиб бормади, тўпни Санжар Турсунов эгаллаб олгач, "Металлург" аъзоси қўполлик ишлатди. 

4. Мартин Боаке катта тезликда олдинга бораётиб "Металлург" сардори Анваржон Ғофуров билан тўқнашиб кетди. Италиялик ҳужумчига сариқ карточка кўрсатилди. 

1. Ўйин бошланди! 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика