UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

«Coca-Cola» билан Жаҳон чемпионатига сафар Янгиликлар

«Coca-Cola» билан Жаҳон чемпионатига сафар

Теглар :  ЖЧ-2018Coca-Cola
Кеча, 5 июль куни Тошкентдаги «Coca-Cola» заводида футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чипта ютиб олган 20 нафар омадли инсонларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Акцияда ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчи 3 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, ЖЧ-2018 нимчорак финали доирасидаги Швеция - Швейцария ўртасидаги ўйинни "Зенит Арена" стадионидан томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Россиядан қайтиб келгач ғолибларга завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Улар ўз орзулари ушалишига ёрдам берган компаниянинг тарихи, фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.




«Coca-Cola» ва «Coca-Cola Zero» маркали ичимликлар ёрдамида ўтказилган акция 9 апрелдан 15 июнга қадар бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давом этди. Акцияда жами 20 дона чипта ва 0,5 литр ҳажмдаги 1,620,000 дона ичимлик ўйналди. Ушбу акцияда кумушранг қопқоқли, промо-кодли, махсус реклама этикеткасига эга бўлган 0,5 литрли «Coca-Cola Classic» ичимлиги иштирок этди.



«Ўзбекистоннинг 20 нафар фуқаросига футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг кескин ўтган ва ҳиссиётларга тўла бўлган ўйинини томоша қилиш имкониятини яратиб берганимиздан хурсандмиз. Улар уникал имкониятга эга бўлишди, сабаби «Coca-Cola» - Жаҳон чемпионатининг глобал ҳамкори - ушбу акцияни бизнинг минтақада ҳамма давлатларда ҳам ўтказгани йўқ. Ундан олдинроқ «Coca-Cola» FIFA билан ҳамкорликда Жаҳон чемпионати кубогини Тошкент шаҳрига олиб келди ҳамда 2000га яқин мухлис уни яқиндан кўриш ва расмга тушиш бахтига муяссар бўлди.

Компаниянинг мақсади – дунёдаги барча инсонларнинг юракларини бирлаштириш ва ижобий ҳиссиётларни уйғотиш. Жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари каби глобал мусобақаларга ҳомийлик қилиш мана шу мақсад йўлидаги ишлар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бизнинг реклама кампанияларимиз ва таклифларимизни кузатиб боришларини тавсия қиламан, ахир «Coca-Cola» бутун дунёга ўзининг янгиликлари билан машҳур, ҳамюртларимизни янгиликлар билан қувонтиришда давом этамиз», дейди «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston» бош директори ўринбосари У.Т.Турдиев.



Жаҳон чемпионатига чипта ютиб олган 20 нафар инсоннинг ярми Тошкентдан, қолган ярми эса Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах вилоятларидан эди. Ғолиблар сафар таассуротлари билан ўртоқлашишди:

А.Маҳмудов (Тошкент шаҳридан): «Coca-Cola» компаниясига ажойиб сафар, Санкт-Петербургда футбол бўйича Жаҳон чемпионатидек байрамда иштирок этиш ва уни ҳис қилиш имкониятини яратиб бергани учун миннатдорчилик билдираман. Барчаси юқори даражада ташкил этилди!!!»

Ш.Ғаниев (Шаҳрисабз шаҳридан): «Ғаройиб имконият учун «Coca-Cola» Ўзбекистон компаниясига раҳмат айтаман. Санкт-Петербургдаги стадионда томоша қилган ўйиндан олган таассуротлар ва ажойиб ҳиссиётлар, унутилмас сафар учун миннатдорчилик билдираман!!!»

Д.Дадабаев (Тошкент шаҳридан): «Ўзбекистондаги «Coca-Cola» компанияси акциясининг биринчи ғолиби бўлганимга ҳалигача ишонгим келмаяпти. Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Шахсан ўзим ва барча ғолиблар номидан, Россиядаги мундиалга ва тарихий Санкт-Петербург шаҳрига саёҳат учун раҳмат айтаман»

Қуйида ғолибларнинг Санкт-Петербург шаҳридаги расмларини томоша қилишингиз мумкин:

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика