"Цинциннати" Яп Стамни истеъфога чиқарди
27 сен 2021 21:14
Янгиликлар
"Цинциннати" Яп Стамни истеъфога чиқарди
Нидерландиялик собиқ футболчи Яп Стам "Цинциннати" клуби томонидан истеъфога чиқарилди.
МЛС клубининг расмий сайти нидерландиялик 49 ёшли мутахассиснинг ишдан бўшатилганини маълум қилди.
"Цинциннати" МЛСнинг сўнгги учта ўйинда мағлуб бўлди. Жамоа Шарқий Конференция турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди.
Яп Стам 2020 йил май ойидан бери Америка клубини бошқармоқда. Нидерландиялик мураббий қўл остидаги жамоа 47 ўйинда 8 ғалаба, 12 дуранг ва 27 мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Яп Стам футболчи сифатида "Манчестер Юнайтед", "Лацио" ва "Милан"даги ўйинлари билан машҳур саналади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар