UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

"Чуст-Пахтакор" Гайни ўрнига Абдиевни олиб келди Янгиликлар

"Чуст-Пахтакор" Гайни ўрнига Абдиевни олиб келди

Наманган вилояти Чуст тумани жамоаси бўлмиш "Чуст-Пахтакор" бош мураббийи Роберт Гай кейинги фаолиятини вилоятнинг бош жамоаси, олий лига вакили "Навбаҳор"да давом эттириши аниқ бўлгач, "Чуст-Пахтакор" раҳбарияти унинг ўрнига Хайрулла Абдиевни олиб келди.
Чуст жамоасининг янги бош мураббийи 1973 йили Самарқандда туғилган. Оғир жарохатга дуч келган Абдиевнинг футболчилик фаолияти узоқ дам этмаган. Шу боис мураббийликка эртароқ кириб келган. Гарчи Хайрулла Абдиев самарқандлик бўлсада, асосан водий ёки пойтахт клубарида ишлаб келмоқда. Бу мураббий охирги йилларда "Янгиер"ни бошқараётганди. Чуст-Пахтакордан ўзи учун қулай таклиф олган Абдиев бугун янги жамоасидаги илк машғулотини ўтказади.

Дарвоқе, жамоа раҳбариятининг маълум қилишича, биринчи босқичда "Чуст-Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган айрми ўйинчилар жамоани тарк этишган. Хусусан Фарҳод Усмонов "НБУ-Осиё"да кўрикдан ўтаётган бўлса, қашқадарёлик Равшан Абдувоҳидов "Шўртан" машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек ҳимоячи Сарвар Отабоев ҳам катта эхтимол билан иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказади.

Маълум муддат "Навбаҳор" йиғинида қатнашган Бобур Расулов ва Мирзоҳид Маҳкамов жамоага қайтиб келишган.

Бугунги машғулотдан сўнг, янги бош мураббий қайси чизиқларни кучайтириш кераклиги ҳақида раҳбариятга айтади.

Эслатиб ўтамиз, "Чуст-Пахтакор" иккинчи босқичнинг дастлабки икки турини ўз майдонида "Шердор" ва "Аланга"га қарши ўтказади.

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика