Чуамени Франция терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги асосий мақсадини айтди

Sherzod Nurmatov
23 ноя 2022, 18:20
Францияликлар аста-секин ўз вазифаларини бажаришга ҳаракат қиладилар.

Франция термаси ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени жамоанинг 2022 йилги Жаҳон чемпионатидаги асосий мақсадини кўрсатди.

"Асосий мақсадимиз – 1/8 финалга чиқиш. Биз дастлабки учрашувда ғалаба қозондик, давом этишимиз керак", – деди футболчи.

Франция терма жамоаси ЖЧ-2022ни Австралия устидан қозонилган йирик ғалаба (4:1) билан бошлади. Францияликлар навбатдаги ўйинни 26 ноябрь куни Данияга қарши ўтказишади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport