"Чонбук Моторс" Чемпионлар лигасидан четлаштирилиши мумкин
22 дек 2016 15:59
Янгиликлар
"Чонбук Моторс" Чемпионлар лигасидан четлаштирилиши мумкин
ОЧЛнинг амалдаги ғолиби келишилган ўйинларга аралашгани сабабли Чемпионлар лигасининг келаси мавсумида иштирок этмаслиги мумкин.
Регламентда келишилган ўйинларга алоқадор клублар автоматик равишда бир йилга мусобақадан четлатилиши белгилаб қўйилган. "Чонбук" эса ўтган йили 2013 йилда турли қинғирликларни амалга оширишда айбланиб, "К" лига томонидан жазога тортилганди. ОФКнинг 5 нафар мустақил мутахассислардан иборат гуруҳи бу масалани кўриб чиқади.
УШбу гуруҳ Спорт Арбитраж Судининг маслаҳатига биноан янги тузилди. Аввалроқ ОФК Камбодиянинг "Пномпен Краун" клубини келишилган учрашувларга алоқадор бўлгани учун ОФК Кубогидан четлатган ва клубнинг апелляцияси САС томонидан ижобий қабул қилинганди. Шу сабабли бундай ишларни энди мустақил гуруҳ кўриб чиқади.

"Чонбук" 5-ўрин учун баҳсда "Мамелоди"ни йирик ҳисобда таслим этди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар