Чо Сук Жа "Локомотив"ни тарк этди

Narzulla Saydullayev
22 май 2018
"Локомотив"нинг кореялик ҳужумчиси Чо Сук Жа жамоани тарк этгани маълум бўлди.

"Чо Сук Жани ўз уйига кетказиб юбордик. У ҳам яхши савияли футболчи, бироқ у бегона давлат футболини, бегона тилни ўргана олмади. У ўз мамлакатини, яқинларини соғинди ва шу боисдан у раҳбариятга келиб, кетишини ва ўзининг ўрнига бошқа футболчи олиб келишни айтди", - деди "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров "Қизилқум"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia