UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  4 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:58А Серия. "Кальяри" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  5 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  5 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  4 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  1

Чипта бироз қиммат эмасми? Янгиликлар

Чипта бироз қиммат эмасми?

Аввало 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда ижобий натижа қайд этиб, жавоб учрашуви олдидан руҳий кайфиятимиз юқори бўлишини тилаган ҳолда Ўзбекистон - Иордания баҳси учун чиқарилган чипталар нархи ҳақида ўз фикримни баён қилсам.
Ёдингизда бўлса, Лондон олимпиадаси саралаш учрашувининг сўнгги турида терма жамоамиз “Жар”да БААни қабул қилганди. Мазкур ўйинда терма жамоамизга ҳаммадан ҳам кўра ишқибозларнинг далдаси керак эди. Аммо ўйинга яқин қолганда ҳам стадионнинг ярми тўлмаган, бахтимизга сўнгги дақиқаларда ташқарида чипта ололмай тўпланиб қолган мухлисларнинг кириши натижасида ҳақиқий футбол ҳайқириғи бошланганди.

Энди агар... Агар Иорданияда керакли натижага эриша олмасак, ким 35000 сўмга чипта олади? Четроқдан 20000 сўмга ким томоша қилади? Бу касса нархи, ким кафил уларни олиб сотарлар қўлига чиқиб кетмаслигига? Ҳеч ким! Олиб сотарлар ҳеч кимдан қўрқишмайди, йўқ тўхтанг, қўрқишади, чипталарни сота олмасликдан. Аммо қиммат чиптанинг нархи виждондан арзон... Чипталар 5 сентябрь куни сотувга чиқади. Мана кўрасиз, марказий секторларни қидириб ўтирманг. Агар 6 сентябрь куни ғалаба қозонсак ёки дуранг бўлса уларнинг сони кескин ошади ва ора сира кассада пайдо бўлади. Агар, бу агарни айтишни ҳам истамайман, аммо агар ютқазиб қўйсак, марказий секторларни ўз нархида 7 сентябрь куни истаганингизча харид қилинг. Мана шу олиб сотарларнинг касрига терма жамоа футболчиларини қарғаганлар кам дейсизми? Етарлича топилади!

Чипта нархини 5-7-10 000 сўм қилиб қўйинг, мухлислар стадионга тушиб ЁРВОРСИНЛАР! Ўзбекистон, Ўзбекистон деб бақириб Иордания футболчиларини МОНДРАЖга солиб қўйсинлар. Биз ҳам ишқибоз бўлганмиз, биз ҳам бақирганмиз, аммо ҳозирги ишқибозлардан фарқли равишда биз мазза қилиб, асабларимизни ўйинга қадар бузиб қўймай стадионга кирганмиз.

Ўзбекистон – Қувайт учрашувини эслайсизми. Ҳаммаси жойида. Стадион тўла мухлис, Ўзбекистон мағлубиятга учраяпти. Ана бошланди 1:2, 2:2... Ўзбекистон уйғонди, стадионга ташриф буюрган мухлис "бўкиряпти". Ҳаммамиз Ўзбекистоооооонимизни ғалаба қозонишини истаяпмиз. Бақиряпмиз, ана Қосимов бурчак зарбасини амалга оширди, Солиев, ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Стадион ларзага келди, Кусто ҳайратда! Қувайт футболчилари босимга чидай олишмади. Энди ўйланг, яхшилаб ўйланг! Бу сафарги ўйинда мағлубиятга учраб турсак мухлислар ёрдамга келишадими? Олган чиптасига норози бўлиб сўкиниб ўтиришади, "футболинггаям" дейди керак бўлса! Агар асл ишқибозни рози қилиб стадионга олиб кирайлик, мана кўрасиз, бор-у, бақириб энасини кўрсатиб юборамиз! Ливанни терма жамоамиз ютди деяётганлар адашишади! Агар ўша куни мухлислар бир тану, бир жон бўлиб Ўзбекистон (!), Ўзбекистон (!) деб ҳайқиришмаганида, голни биз эмас Ливан уриб кетарди.

Майли чипта нархи эълон қилиниб бўлди, энди кеч. Аммо олиб сотарлар қўлига ўтиб кетмаслигини таъминлаш учун кеч эмас! Бир сафар Ватан манфаати йўлида жиғилдонга эрк берманг! Агар Сиз шу Ватан фарзанди бўлсангиз ва шу мақолани ўқиётган бўлсангиз, Ватан ишқибозлари номидан сўрайман, бир гал нафсингизни тийинг!

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика