

Аргентиналик 49 ёшли мураббий Чили терма жамоасини ЖЧ-2018 финал босқичига олиб чиқа олмай 10 октябрь куни истеъфога чиққан эди.
Кеча у Саудия Арабистони терма жамоасини қабул қилиб олди ва Россиядаги мундиалга борадиган бўлди.
Саудия Арабистони футболи раҳбарияти шу йилнинг сентябрь ойида мундиал йўлланмасини тақдим этган голландиялик Берт ван Марвейкни ишдан бўшатганди. Унинг ўрнига келган аргентиналик Эдгардо Бауза эса ноябрь ойида ишдан олинди.




