Чилаверт: "Месси Марадона, Пеле ва бошқалардан анча кучли"

Aslanov Jasurbek
11 фев 2015, 13:26
Парагвай терма жамоаси собиқ дарвозабони Хосе Луис Чилаверт футбол тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлигини айтди.

Чилавертнинг ҳисоблашича, Аргентина терма жамоаси ва "Барселона"нинг ҳужумчиси Лионель Месси Диего Марадона, Пеле каби футбол афсоналаридан кучлироқ.

"Месси барча футболчилардан кучлироқ. Иккинчи ўринда Марадона, учинчида эса Пеле ва Альфредо ди Стефано. Бешинчи ўринда Йохан Круифф, Зинедин Зидан ва Пеле" - дейди Чилаверт.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com