Черчесов: "Салаҳни тўхтата оламиз"
18 июн 2018 20:27
Янгиликлар
Черчесов: "Салаҳни тўхтата оламиз"
Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов эртага Миср билан бўладиган ўйиндан олдин фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ҳар бир жамоани ўрганамиз, уларнинг ҳар бирида алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган ўйинчилар бор. Миср терма жамоасида Салаҳ ажралиб туради, лекин биз бир футболчига эмас, бутун жамоага қарши ўйнаймиз.
Рамос Салаҳни атайлаб жароҳатламади, бу шундай спорт тури, бунақаси бўлиб туради. Умид қиламиз, эртага у соғлом ҳолда бўлади ва мухлисларни мамнун этади. Бундай ўйинчилар Жаҳон чемпионатини безайди.
Салаҳни қандай тўхтатамиз? Мен ўз жамоамга ва ўйинчиларимга ишонаман. Жавоб оддий: биз уни тўхтатишга тайёрмиз ва буни бажарамиз", - деди Черчесов.
Олдинроқ, Миср футбол федерацияси Муҳаммад Салаҳ Россияга қарши ўйнашга тайёр эканлигини тасдиқлаган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар