UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  1 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  6 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  6 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти Янгиликлар

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти

Тухель жамоаси Загребда "ёниб кетди".

Узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси қайтди. 1-турни Загребнинг "Динамо" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Фаворит яққол аён эди, аммо натижа максимал даражада кутилмаган бўлди. Илк ўйин — ва бирдан сенсация!




"Челси" ўйинда тезлик билан тўпни назорати остига олди, аммо иккита муаммо пайдо бўлди. Биринчидан, Томас Тухель жамоаси вазиятлардан фойдалана олмади. Раҳим Стерлинг гол уриши мумкин эди, Пьер-Эмерик Обамеянг эса ассист қайд этиш учун ажойиб позицияда эди. Аммо, ҳеч нарса ўхшамади.



Иккинчи муаммо: "Динамо" учун бундай сценарий сюрприз бўлмади. Загреб жон деб иккинчи рақам бўлиб ўйнади ва камдан-кам қарши ҳужумларга қочди. Илк бор тўлиқ олдинга чиқиш голга олиб келди: Мислав Оршич майдон марказида муаммосиз Уэсли Фофанадан қочиб кетди ва Кепа Аррисабалагани ожиз қолдирди. Айтганча, "Челси" бир ҳафта олдин Фофана учун 80 млн евро тўлади.



Гол "Динамо"ни дадилроқ қилди. Қарши ҳужумлар кўпайди, аммо асосийси — Загреб доим уларни зарбагача етказди, аммо "Челси" рақиб жарима майдончаси атрофида "овора бўлиб юрди". Якунда биринчи тайм ғалати статистикани тақдим этди: тўп меҳмонларда бўлди (66 фоиз), аммо мезбонлар кўпроқ ва яхшироқ тепишди (зарбалар бўйича 4:3, 2:1 — аниқ зарбалар).


Иккинчи тайм "Челси"нинг узоқ кутилган голи билан бошланди, аммо яна муваффақиятсизлик: Бен Чилуэлл Обамеянгга пас беришидан олдин офсайдда эди.


→ СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик



Лондонликларнинг кейинги ўйинига ишонч қўшилмади. Загреб дадил жавоб берди ва 56-дақиқада "Челси"нинг аҳволини деярли ҳалокатли ҳолатга келтирди: Стефан Ристовски "пушка"ни ижро этди, аммо Кепа тўпни дарвоза устунига йўналтиришга эришди.


Тайм ўрталарига келиб "Челси" ниҳоят "Динамо" устидан тўлиқ устунликни қўлга олди. Тухель бир неча ўзгаришлар амалга оширди, ҳужумни янгилади ва вазиятлар кўпайди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда Рим Жеймс штангани "пойлади".


"Челси" ушбу ўйинда ёмон ҳаракат қилди, аммо сенсацион мағлубиятдан қутулиш учун барибир имкониятлар бор эди. Ҳакам асосий вақтга сахийлик билан саккиз дақиқа қўшди ва "Динамо"ни "қийнаб қўйди". Мезбонлар икки дақиқада ўз жамоаси майдонларига киравершда қоида бузишди. Икки ҳолатда ҳам тўп ёнига Хаким Зиеш келди... ва бир марта ҳам тўпни девордан ўтказа олмади. Якун — 1:0.



Илк ўйинда аутсайдердан учралган мағлубият Томас Тухелнинг "Челси"дан истеъфога чиқарилишига сабаб бўлди.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика