Чемпионлар лигасида ҳафта футболчиси маълум бўлди

Aziz Tukhtamuradov
16 сен 2022, 07:49
Мусобақа матбуот хизмати илк турнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Унга кўра, "Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилди. 

У "Боруссия Д"га қарши ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширди. Ўйин давомида 11,35 км масофани босиб ўтди. Пасларининг аниқлиги эса 67 фоизни ташкил этди. Бу борада унга Мусаила, Мбаппе ва Хутгла рақобат кўрсатганди. 

Энг яхши гол сифатида эса Эрлинг Холанднинг "Боруссия Д" дарвозасига киритган тўпи эътироф этилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA