Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" еврокубокларда илк марта тўқнаш келмоқда

Aslanov Jasurbek
16 мар 2018, 16:31
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичига қуръа ташланди.

Чорак финалга чиққан икки инглиз клуби - "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" бу босқичда бир-бирига қарши ўйнашади. Бу клублар илк маротаба еврокубокда тўқнаш келмоқда. Ҳозиргача ҳеч қачон бу жамоалар Европа лигаси ёки Чемпионлар лигасида бир-бири билан ўйнамаган.

Бироқ Англиядаги турнирларда "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни кўпроқ мағлуб этган.

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити"
Ливерпуль
Манчестер Сити
87Ғалаба45
46Дуранг46
45Мағлубият87

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: UEFA

Сўнгги янгиликлар

Барча ›