

Европа Чемпионлар лигаси финалида Испания клублари йўл олишди. Ўтган йили ҳам бир мамлакат вакиллари финалда рўбару келишган эди. Бу сафар ҳам бу анаъна давом этди. Немисча финал энди испанчага алмашди.
Европа Чемпионлар лигаси финали 24 май куни, Португалия пойтахти, Лиссабон шаҳрида бўлиб ўтади.
Учрашув "Эштадиу Да луж" стадионида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали тарихида илк бор бир шаҳардан иккита жамоа ўзаро баҳс олиб боришади.



