UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  0 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  2 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   9 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  25 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1 17:21Дилшод Комиловнинг кейинги клуби номи маълум  2 17:12МЮ "Арсенал" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди  2

Чемпионатдан олинишни истаган Хитой клуби президенти истеъфога чиқди Янгиликлар

Чемпионатдан олинишни истаган Хитой клуби президенти истеъфога чиқди

Ҳакамликка эътироз билдириб, жамоа чемпионатдан олинишни истаган "Баодинг Иньли Итун Ронгда" Хитой клубининг президенти Мэн Юнли истеъфога чиқарилди.

Шанба куни "Баодинг" клуби "Ухань Чжоэр"ни қабул қилди. Мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди, аммо бош ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшди ва шубҳали пенальти қўйди. Учрашув дуранг билан якунланди. 16 турдан сўнг "Баодинг" турнир жадвалида 10 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

"Президент Мэн ўзи хафа қилган инсонлар олдида узр сўрайди. Биз спорт қоида ва тартибларини ҳурмат қиламиз ва майдонда содир бўлган воқеалар ўрнатилган қоидалар орқали муҳокама қилиниши керак. Клуб тўхтовсиз қўллаб-қувватлаш учун мухлисларга миннатдорчилик билдиради. Истеъфо тез орада ўтиб кетади деган умиддаман" - дейилади жамоа баёнотида.

Мэн Юнли аввалроқ кескин фикр билдирган эди: "Биз шунчаки адолатни истаймиз. Учрашув натижасини ҳеч ким ўзгартира олмайди, аммо тушунтириш талаб қиламиз. Бундай футбол ўйнаб бўлмайди. Қандай қилиб иштирокимизни давом эттирамиз? Футболчиларимизни ким ҳимоя қилади? Биз чемпионатда ўйнамаймиз. Бундай давом этишини истамаймиз".

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика