"Челси"нинг 2 футболчиси "Барселона"га қарши ўйинга тайёр

Tolibjon Qosimov
20 фев 2018, 00:57
Эртага Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигаси нимчорак финал беллашувлари давом эттирилади.

"Челси" клуби "Барселона"га қарши ўйин олдидан бугун машғулот ўтказди. "Аристократлар"нинг бугунги машғулотида жароҳат сабаб ярим ҳимоячи Темуа Бакайоко ва ҳимоячи Давид Луис иштирок этмади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.


Шунга қарамай, расмий машғулотнинг ОАВ вакиллари учун очиқ бўлган 15 дақиқаси давомида Росс Баркли ва Маркос Алонсо "кўклар" машғулотида ҳамма қатори тўлиқ иштирок этди. Бундай ҳолатда, "Челси" "Барселона"га қарши ўйиндан олдин 2 ўйинчини йўқотиш билан бирга, яна 2 футболчи тикланди ва улар беллашувга шай.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: chelseafc.com