"Челси"дан учралган мағлубиятдан сўнг МЮ 336 км.ни автобусда босиб ўтди

Aslanov Jasurbek
15 мар 2017, 13:55
"Манчестер Юнайтед" футболчилари Англия Кубоги чорак финалида "Челси"дан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг, уйга самолётда қайта олишмади.

Маълумотларга кўра, манкунианлар уй автобусда қайтишга ва бунинг учун 5 соат сарфланган. Йўлдаги ноқулай шароитлар туфайли жамоа базага тонгги тўртда етиб келди.

Бу ҳолат "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньога ёқмади, чунки жамоа "Ростов"га қарши Европа лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувига тайёрланиши керак эди.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail