UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  1 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  20 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3 12:32"Металлург" – сокинлик бағридаги юбилей  9 12:03Расман: "Бунёдкор" легионер ҳужумчи трансферини эълон қилди  3 11:45Муҳаммадали Усмонов: "Андижон" мухлисларининг бундай илиқ кутиб олиши бошқача қувонч ва хурсандчилик бағишлади"  1 11:22"Бу рассомни Ван Гог билан солиштиришга ўхшайди". Гвардиола Месси ва Ямаль ҳақида  4 10:54Санчо учинчи марта "Боруссия"га қайтиши мумкин  0

"Челси"дан кетиши мумкин бўлган 3 футболчи Янгиликлар

"Челси"дан кетиши мумкин бўлган 3 футболчи

Теглар :  Челси
Бу футболчилар янги бош мураббий учун керак эмас.

Сарри қўл остида "Челси" Премьер-лигада ажойиб равишда старт олди. Сафарда "Хаддерсфилд" йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кейинчалик жамоа ўз майдонида "Арсенал"ни доғда қолдирди. Жамоа рақибдан маҳорат бобида ҳам, ўйин сифатида ҳам анчагина устун эди.

Италиялик мутахассис икки учрашувга ҳам бир хил асосий таркибни танлади.

Барчаси яхшидек, "Челси"нинг ўйин услуби яхши. Бироқ қуйидаги уч футболчи учун эмас, улар яқин орада фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиришлари ҳам мумкин.

ДЭННИ ДРИНКУОТЕР

Сарри жамоага 4-3-3 тактик схемасини олиб кирди. Маурицио АПЛдаги дастлабки икки учрашувида Нголо Канте – Жоржиньо – Росс Баркли триосини майдонга туширди. Энди Дэнни учун қийин дамлар бошланади. АПЛнинг собиқ чемпиони ҳатто Конте қўл остида ҳам асосий таркибга кира олмади. Кўпчилик "Стэмфорд Бриж"да Дринкоутер-Канте жуфтлигини кутганди. Аммо Дэнни умидларни оқламади.

"Челси" "Реал"дан Матео Ковачични ижарага олганидан кейин Сарри Дэннига имконият бермаслигини тушунтиргандек. Энди лондонликлар ижара муддати тугаганидан кейин хорватияликни тўлиқлигича сотиб олади. Британия матбуоти ҳар куни Дринкуотернинг жамоадан кетишини таъкидламоқда.

ВИКТОР МОЗЕС

"Челси"нинг асосий таркибига қайта олмаётган яна бир футболчи. Ўтган мавсумда у "Челси"нинг асосий футболчиларидан бири бўлганди. Бироқ Сарри бир неча ўзгаришларга қўл урди. У марказга Давид Луисни қайтарди ва Сесар Аспиликуэта ўзига ноқулай нуқтада ўйнайверишига нуқта қўйди. Испаниялик ўнг қанотга ўтди: энди "Челси" ҳимояси яна 4 кишидан ташкил топади. Мозесда эса ҳимоявий аспектлари унчалик яхши эмас. У энди ўзига янги жамоа изласа ҳам бўлади.

Сарри ўз ғояларидан чекинмайди ва Аспиликуэтани асосий таркибга қўйишда давом этади. Бироқ унинг ўрнига Викторни майдонга ташлаши мумкинми? Жуда баҳсли ҳолат.

ГАРИ КЭХИЛЛ

Уни жамоанинг "қария"си деса ҳам бўлади. Гари фаолиятидаги кичик пасайиш даврини ўтказмоқда. Икки мавсум олдин у "Челси" ва Англия термаси таркибида ўзгартирилмас футболчилардан бири эди. Солиштириш учун:

2016/17 мавсум – АПЛда 37 учрашув
2017/18 мавсум – АПЛда 27 учрашув
Сарри қўл остида - ?

Гари Лондон жамоасида қолиши ҳам сўроқ остида. Бироқ Сарри ўзи учун асосий таркибда тушадиган марказий ҳимоячиларни аниқлаб олган: Рюдигер-Луис. Шунингдек, ёш ва ғайратли Кристенсен ҳам бор. Кэхилл узоғи билан захирадан майдонга тушиши мумкин.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика