

Лондонликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини мавсум тугагач сотиб олишмоқчи. Якшанба куни «Челси» устози Антонио Конте Сандрони «Интер»га қарши ўйинда (1:0) кузатди. Ҳимоячи «Ювентус»га 2015 йил «Порту»дан 26 миллион еврога ўтган ва 2020 йилга қадар шартнома тузганди. Айни пайтда унинг трансфер нархи 45 миллионга тенг.
Бу мавсум Сандро Италия А сериясида 1та гол урди ва 5та голли пас оширди.




