"Челси" ёзги трансферлар учун асосий мақсадини танлаб олди

Alisher
30 мар 2025, 14:55
"Челси" ёзги трансфер ойнасида қайси футболчини харид қилиши маълум бўлди.

"Челси" клуби "Барселона"нинг қанот ҳимоячиси Жюль Кундени яқинлашиб келаётган ёзги мавсумдаги асосий нишони сифатида белгилаб олди.

Жорий мавсумда 26 ёшли француз барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Кунденинг "Барселона" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport