"Челси" ёзда "Реал" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
26 мар 2020, 13:20
"Реал" ҳужумчиси Лука Йович ёзги трансферлар ойнасида катта эҳтимол билан Мадрид клубидан кетади.

У асосий таркибдаги рақобатда Карим Бенземани енга олмади. 22 ёшли серб футболчиси мавсумлар оралиғида таркибини кучайтиришни режалаштираётган "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти Йович билан хайрлашишга тайёр. Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан эса сербни ижарага беришни ва унинг ўрнига бошқа ҳужумчи билан шартнома имзолашни хоҳламоқда.

Битимнинг молиявий тафсилотлари аниқ эмас, аммо "Челси" Йович учун "Наполи", "Милан" ва "Тоттенхэм" клублари билан рақобат олиб бориши керак.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo