"Челси" ёзда ҳужумчи сотиб олади
08 фев 2014 17:30
Янгиликлар
"Челси" ёзда ҳужумчи сотиб олади
Лондоннинг "Челси" клуби ёзда жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришни кўзламоқда.
The SUN нашрининг хабар беришича, Жозе Моуриньонинг ён дафтарчасидан уч футболчининг номи жой олган. Улар "Атлетико" ҳужумчиси Диего Коста, "Бавария" таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйиши мумкин бўлган Марио Манджукич ва "ПСЖ"да тўп тепаётган Эдинсон Кавани.
Умуман олганда, "Челси"нинг асосий трансфер нишони Диего Коста саналади. "Атлетико" футболчисини сотиб олиш учун "аристократлар" 38 миллион евро тўлашлари лозим бўлади. Лекин мадридликлар жамоанинг яна бир етакчисини сотишга рози бўлишармикан.

Фикрлар