UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  4 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  2 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  4 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  6 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  1 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  10

"Челси" ёзда ҳужумкор футболчисини сотиш орқали 60 млн евро ишлаб олмоқчи Янгиликлар

"Челси" ёзда ҳужумкор футболчисини сотиш орқали 60 млн евро ишлаб олмоқчи

Лондон клуби ёзги трансферлар ойнасида Кай Хаверцни сотиб юборадиган кўринади.

"Стэмфорд Бриж" эгалари 2020 йилда Кай Хаверцни 80 млн евро эвазига қўлга қиритганди. Унинг жамоага олиб келиниши анча машаққатли кечди, клуб немис футболчисини уч давомида таъқиб қилди. Ўшанда 21 ёшли футболчи "Байер" Леверкузен билан Бундеслигани ёндирди ва 12 та гол ва 6 голли узатма натижасини қайд этган эди. Бироқ Хаверц бу даражани инглиз клубига олиб келинганда сақлаб қола олмади.



Футболчи ўзининг Лондон клубидаги биринчи мавсумида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та тўп киритди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Хаверц олдинги чизиқнинг турли нуқталарида ҳаракатланди. У Поттер томонидан марказий ҳужумчи нуқтасига жойлаштирилганида самарадорлиги пасайиб кетди. Хаверцнинг 80 миллион евролик трансфери ўзини оқламагани борасида асосли далиллар бор. Шу туфайли клуб уни бошқа жамоага қўйиб юборишни афзал кўради.

"Челси" Англия Премьер-лигасида 29 очко билан турнир жадвалининг 10-поғонасидан жой олган. "Кўклар"нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасини ўтказиб юбориш хавфи катталашмоқда.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика