

Sky Sports'нинг Германиядаги манбасининг хабар беришича, Лондон клуби Эрлинг Холанд учун Тэмми Абрахам ва Каллум Хадсон-Одоини "Боррусия"га таклиф қилган. Аммо, бу таклиф Боррусия томонидан рад этилди.
Ҳозирда Холанднинг трансфери деярли иложсиздек кўринмоқда. Манбанинг қўшимча қилишича, Холанднинг агенти Мино Райола мижози ишторикодаги ҳар қандай битимдан 40 млн евро миқдоридаги комиссия олиш ниятида.
Аввалроқ, Роман Абрамович Холанднинг трансфери учун 175 млн евро ажратгани хабар қилинганди.
20 ёшли Холанд ўтган мавсум Бундеслига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 27та гол уришга эришди.



