"Челси" Вернерни Санега алмашмоқчи

Alisher
11 сен 2021, 15:57
"Бавария" форварди Лерой Сане Англияга қайтиши мумкин.

25 ёшли германиялик футболчи учун "Челси" клуби даъвогарлик қилмоқда.

Лондон клуби агар "Бавария" қизиқиш билдиса, битимга ҳужумчи Тимо Вернерни қўшишни хоҳламоқда.

Сане ўтган мавсум "Бавария" сафида 44та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 12та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Todo Fichajes