"Комо" Англия МТЖ ҳимоячисини 30 миллион еврога сотиб oлди

10 авг 2026, 09:05
"Комо" "Челси" ҳимоячиси Трево Чалоба билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

27 ёшли англиялик футболчининг трансфер суммаси 30 млн еврони ташкил этди, келишув 2031 йилгача мўлжалланган.

"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас Чалобани муҳим кучайиш деб атади:

"У энг юқори даражада ўйнаган ва ғалаба қозонган, аммо шу билан бирга янги ютуқларга чанқоқ. У бизга куч, тезлик ва етакчилик сифатларини бағишлайди".

Чалобанинг ўзи Фабрегас билан қайта бирлашганидан ва амбицияли лойиҳанинг бир қисмига айланганидан хурсанд эканини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: https://www.instagram.com/comofootball/

Сўнгги янгиликлар

Барча ›