"Челси" ва "Тоттенхэм" "Боруссия" ярим ҳимоячиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
28 май 2021, 09:50
"Челси" ва "Тоттенхэм" Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Йонас Хофманнга қизиқмоқда.

28 ёшли немис ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. "Боруссия" футболчи билан 15 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.

Хофманн 2020/21 йилги мавсум "Боруссия" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 13та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport1