"Челси" ва Маунт шартнома борасида музокараларни ёзгача тўхтатишди
20 фев 2023 15:32
Янгиликлар
"Челси" ва Маунт шартнома борасида музокараларни ёзгача тўхтатишди
Лондон клубининг шартномаси 2024 йил ёзгача амал қилади.
The Athletic"нинг ёзишича, ёзда ва кузда "Челси" Маунтга янги шартнома борасида бир нечта таклиф юборди, аммо спортчи уларни рад этди. Айни вақтда Маунт билан музокаралар тўхтатилган. Маълум бўлишича, ёзгача томонлар танаффус олишган.
Ёзда "Челси" Маунт билан яна алоқага чиқади. Агар келиша олишмаса, раҳбарият Мэйсонни 2024 йил текинга қўйиб юбормаслик учун, уни сотиб юбориш вариантига ўтади.
Келажакда "Челси" керакли футболчиларининг шартнома муддатини кўздан қочирмаслик ва икки йилдан кам муддат қолдирмасликка ҳаракат қилади.
Маунтнинг вазиятини МЮ, "Ман Сити", "Ливерпуль" ва "Ювентус" кузатиб бормоқда.
Мэйсон 6 ёшидан "Челси" тизимида. У клуб таркибида 191 та ўйин ўтказиб, 33 та гол урган ва 31 голли узатма етказиб берган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар