“Челси” ва “Ман Сити” трансфер масаласида ўзаро келишиб олди

Eldor Akmurzayev
2 июл 2022, 09:40
“Манчестер Сити” вингери Раҳим Стерлинг фаолиятини АПЛни бошқа клубида давом эттиради.

27 ёшли футболчи “Челси”га ўтиши кутилмоқда. Лондонликлар “Сити”ни хўжайинларини қаноатлантирадиган таклиф юборишди: 52 млн евро+10 млн евро бонус. Мазкур харидни “Челси” устози Томас Тухель ҳам истамоқда.

Стерлингнинг “шаҳарликлар” билан тузган шартномаси 2023 йил ёзида ўз якунига етади. У якунланган мавсум жамоа либосида 47 ўйинда иштирок этди ва 17 та гол уриб, 9 голга ҳаммуаллиф бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru