

«Ливерпул»дан кейин 32 ёшли посбонга «Челси» ва «Эвертон» клублари эътибор қаратишди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport нашри. Олдинроқ Маркеттининг «Ювентус» ва «Интер»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, дарвозабоннинг «Лацио» билан шартномаси ёзда тугайди.



