"Челси" ва "Аякс" Зиешнинг трансфери борасида келишувга эришди

Alisher
12 фев 2020, 18:45
"Аякс" ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш фаолиятини "Челси"да давом эттиради.

"Аякс" ва "Челси" клублари сўнгги 24 соат ичида марокашлик футболчининг ёзги трансферлар ойнасида амалга ошадиган трансфери борасида келишувга эришишди. Битим нархи 45 миллион еврони ташкил этмоқда.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 16та ассистга эришган.

Олдинроқ, "Челси" клуби раҳбарияти бош мураббий Фрэнк Лэмпардга трансферлар учун 170 милилон евро ажратиши ҳақида хабарлар янграган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: De Telegraaf

Сўнгги янгиликлар

Барча ›