

“Челси”, “Арсенал” ҳамда “Байер” клублари Донецкнинг “Шахтёр” клуби посбони Анатолий Трубиннинг хизматларига қизиқиб қолди. 19 ёшли футболчининг донецкликлар билан амалдаги келишуви 2024 йил ёзига қадар амал қилади. Қайд этилишича, у ҳозир клубда ойига 5 минг евро маош олади. Трубин жорий мавсум Украина чемпионатида 5 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ўтказди. ЕЧЛ доирасида эса 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборди.



