

"Челси" деярли 12 ой давомида асосий ҳамкор ва титул ҳомийси бўлмаган ҳолда DAMAC билан келишувга эришди. Ушбу ҳамкорлик мавсум охиригача амал қилади ва июнь-июль ойларидаги Клублар ўртасидаги ЖЧга ва 2025/26 йилги мавсумга тааллуқли бўлмайди. Бунинг ўрнига "Челси" узоқ муддатли келишув вариантларини кўриб чиқишни давом эттирмоқда. Лондон клуби муносиб компания билан шартнома тузишга интилмоқда.

Клубнинг эркаклар ва аёллар жамоалари либосларида ҳамкорнинг логотипи биринчи марта Швецияда бўлиб ўтган Конференциялар Лигаси ярим финалида "Юргорден"га қарши ўйинда пайдо бўлди. Бунгача жамоа мавсум давомида ўз либосида титул ҳомийсиз ўйнаган.



