“Челси” трансферлар учун тақиққа учраши мумкин

29 янв 2019, 08:25
Лондоннинг “Челси” клуби вояга етмаган футболчилар билан шартномалари сабаб трансферлар бўйича тақиққа учраши кутилмоқда.

Аввалроқ ФИФА “Челси”нинг 100 нафардан ортиқ 18 ёшдан кичик бўлган чет эллик футболчиларнинг трансферида хатога йўл қўйгани борасида гумон қилаётган ҳақида хабар берилганди. Клубга футболчиларнинг тўлақонлик шартнома тузмасдан, кичик муддатли келишув асосида жамоа академиясида шуғулланганлиги борасида айблов қўйилмоқда.

Агар мазкур айблов ўз тасдиғини топса, “Челси” трансферларни маълум муддатга амалга ошира олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Guardian