"Челси" трансфер мақсадларини белгилаб олди

Sherzod Nurmatov
8 июл 2024, 15:34
"Кўклар" иккита позиция учун футболчилар қидирмоқда.

Лондоннинг "Челси" клуби ёзги трансфер мақсадларини аниқлаб олди, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Хабарларга кўра, "кўклар" ўнг қанот вингери ва марказий ҳужумчи қидирмоқда. Шунингдек, клуб Николас Жексон ва Кристофер Нкункуни қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган ҳафта "Базел" таянч ярим ҳимоячиси Ренату Вейга трансфери бўйича келишиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano