"Челси" Тиагу Силва билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
19 мар 2021, 16:34
"Челси" ҳимоячи Тиагу Силва билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Клуб яқин кунларда 36 ёшли бразилиялик футболчи билан янги шартномани эълон қилиши мумкин.

"Челси" шунингдек ҳимоячи Фикайо Томорини у ижарада ўйнаётган "Милан" клубига сотиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano