"Челси" Терри ва Азар билан шартномани узайтиради

Aslanov Jasurbek
31 мар 2017, 17:12
"Челси" ҳимоячиси ва сардори Жон Терри камида яна бир мавсум жамоада қолиши мумкин.

36 ёшли футболчининг шартномаси жорий йилнинг ёзида якунига етади ва раҳбарият у билан келишувни яна бир мавсумга узайтирмоқчи. Терри 1995 йилдан буён "Челси"да ўйнайди.

Терридан сўнг ярим ҳимоячи Эден Азар ҳам шартнома имзолаши керак. 26 ёшли бельгияликнинг битими 2020 йилда якунига етади, аммо Антонио Конте "Реал" қизиқаётган футболчини олиб қолишни сўради.

Лондон клуби раҳбарияти Азарга ҳафталик маоши 300 минг фунт бўлган янги битим таклиф қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT

Сўнгги янгиликлар

Барча ›