

"TransferMarkt China" "Твиттери"нинг хабар беришича, "Челси" ва "Реал" собиқ футболчиси Рикардо Карвальо "Шанхай СИПГ"нинг Доҳадаги йиғинида иштирок этмоқда.


Хитой Супер лигасининг 2017 йилги мавсумида Карвальо Жан Эврард Куасси ўрнида легионер футболчи сифатида ўйнайди. 38 ёшли футболчи ва Хитой клуби ўртасидаги битим ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Жан Эврард Куасси ҳам 2017 йилда қайси клубда ўйнаши эълон қилинмаяпти.


