

Ёзда уругвайлик ҳужумчи "Бенфика"дан "қизиллар" сафига қўшилди. Ушбу трансфер "Ливерпул"га бонусларни ҳисобга олмаганда 75 миллион еврога тушди.
"У "Ливерпул"да ўйнашга тайёр эмас. Охирги йилларда жамоа барча совринлар учун курашди ва айни дамда Нуньес бу даражага мос эмас. Унинг “Ливерпул”да келажаги йўқ, демоқчи эмасман, лекин фикримча, ҳозир уни Клопп жамоасида энг яхши футболдан йироқ ўйин кўрсатаётган футболчилар қаторига қўшиш мумкин", – деди Каскарино.



