"Челси" Шкриньярнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2022
"Интер" Милан Шкриньярни ўз сафида сақлаб қолишдан умидвор.

Бироқ Европанинг яна бир қанча грандлари – ПСЖ ва “Челси" словакияликни ўзига жалб қилмоқчи.

"FCInterNews"нинг хабар беришича, "Челси" Милан Шкриньярнинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда ва уни Тиаго Силвага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Миланнинг "Интер" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Олдинроқ Милан клуби янги меҳнат шартномасида ҳимоячи билан маош борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: FCInterNews