“Челси” Санчони қўлга киритолмаса, Корона вариантини кўриб чиқади

Eldor Akmurzayev
26 май 2020, 21:50
Бу ҳақда Daily Star хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Порту” ярим ҳимоячиси Хесус Корона “Челси”га ўтиш эҳтимоли бор.

Агар лондонликлар “Боруссия Д” аъзоси Жейдон Санчони трансфер қила олмаса, унинг ўрнига 27 ёшли мексикалик футболчини жамоага олиб келиш вариантини кўриб чиқади.

Корона жорий мавсум 41та баҳсда майдонга тушиб, иккита гол урди ва 17та пасни ўз ҳисобига ёздирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Star

Сўнгги янгиликлар

Барча ›