

"Аристократлар" қизиқишлари доирасига ПСЖ ҳимоячиси Преснел Кимпембе тушиб қолган. Шахсан Лондон клуби устози Томас Тухель ушбу футболчининг трансферини талаб қилмоқда.
26 ёшли француз эса клубини ўзгартиришга тайёр. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Кимпембе жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушди.



