"Челси" "Рома"нинг икки нафар ўйинчиси учун 65 миллион евро тўламоқчи

Aziz Tukhtamuradov
4 апр 2016, 20:50
"Челси" ёзги трансфер ойнасида "Рома"нинг икки нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар қилмоқда Daily Express.

"Аристократлар"нинг бўлажак бош мураббийи Антонио Конте ўз таркибида Костас Манолас ҳамда Ража Наингголанларни кўришни истайди.

Иккала футболчи лондонликлар учун 65 миллион еврога тушади.

Аввалроқ эса "Челси" ўз таркибига Миралем Пьянични ҳам қўшиб олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Express