

Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби раҳбарияти германияликнинг ёш эканлиги учун номзоддан воз кечишлари мумкинлиги ҳақида айтилмоқда. Шунингдек, “Кўклар” бош мураббийлигига Луис Энрике ва Маурисио Почеттино номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни “Челси” Грем Поттерни клуб бош мураббийлигидан бўшатган эди. Мутахассис 2022 йилнинг сентябрида Лондон клубини қабул қилиб олганди.



