"Челси" ўз футболчиси учун "Ливерпуль"дан 10 млн. фунт талаб қилди
15 июн 2017 12:55
Янгиликлар
"Челси" ўз футболчиси учун "Ливерпуль"дан 10 млн. фунт талаб қилди
"Челси" ҳужумчи Доминик Соланке трансфери учун "Ливерпуль"дан 10 млн. фунт олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли футболчи Лодон клуби билан шартномани узайтиришни истамади ва қизиллар билан битим борасида келишиб олди. Соланке 24 ёшга етмагани туфайли, "Ливерпуль" эркин агент бўлиб турган футболчи учун "Челси"га пул тўлаши шарт.
Аввалига гап 3 млн. фунт ҳақида кетган эди, бироқ 19 ёшли Соланке ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчисига айланганидан сўнг, "Челси" талабларни оширди.
Агар клублар келиша олишмаса, бадал пулини трибунал белгилайди.
Фикрлар