АПЛнинг уч клуби "Борнмут" тўпурарига қизиқмоқда

Mirjalol Normatov
26 дек 2023
"Борнмут" ҳужумчиси Доминик Соланке АПЛнинг бир қанча клублари қизиқишлари доирасида.

"The Sun" хабарига кўра, айни дамда "Тоттенхэм", "Арсенал" ва "Эвертон" футболчини ўз сафига қўшиб олишни режа қилмоқда. Катта эҳтимол билан трансфер қишда эмас, ёзда амалга ошиши мумкин. Чунки "Борнмут" мавсум ўртасида футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

26 ёшли футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда 20 ўйинда қатнашиб, 12 гол ва 1 ассист қайд этди. Унинг клуби билан шартномаси 2027 йил ёзига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun