"Челси" Николас Жексон билан 2031 йилга қадар шартнома имзолайди
25 июн 2023 20:35
Янгиликлар
"Челси" Николас Жексон билан 2031 йилга қадар шартнома имзолайди
"Вильярреал" футболчиси Лондон клуби билан нақд 8 йиллик шартнома имзолайди.
"Челси" "Вильяррел" ҳужумчиси Николас Жексон билан келишиб олгани хабар қилинганди. Футболчи ва клуб тез орада 2031 йилга қадар шартнома имзолайди. Бу ҳақида таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. Тиббий кўрикнинг биринчи қисми ўтказилган. "Челси" Николас Жексон учун "Вильярреал"га 37 млн евро тўлайди.
21 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган. Унинг "сариқ сувости кемаси" билан шартномаси яна 3 йилга мўлжалланганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!
Суперлига. "Нефтчи" пенальтидан урилган гол эвазига ОКМКдан устун келди
Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди
Фикрлар