“Челси” навбатдаги трансферга яқин. Бу сафарги харид учун 30 млн евро сарфланади

Eldor Akmurzayev
17 янв 2023, 09:00
Инсайдер Никола Скиранинг хабар беришича, ПСВнинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нони Мадуэке фаолиятини “Челси”да давом эттиради.

20 ёшли инглиз Лондон гранди билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришган, трансфер эса 30 млн еврога амалга ошиши кутилмоқда. Мазкур харид ушбу ҳафтада эълон қилинади.

Мадуэке жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 5 баҳсда қатнашиб, битта гол урди. У “Кристал Пэлас”, “Тоттенхэм” академияларида тарбияланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: NicoSchira