"Челси" Мадуэкени 40 млн еврога сотиб олишга яқин турибди
19 янв 2023 23:01
Янгиликлар
"Челси" Мадуэкени 40 млн еврога сотиб олишга яқин турибди
Клуб трансферлар бозорида фаоллик кўрсатишда давом этмоқда.
"Челси" ПСВ клуби ёш қанот футболчиси Нони Мадуэке трансферига яқин. Клуб ушбу ҳафтада нидерланд клубига янги таклиф жўнатди, ПСВ клуби эса ушбу таклифни қабул қилган. Бу ҳақида Eindhovens Dagblad журналисти Рик Элфринк хабар берди.
"Челси"нинг якуний таклифига кўра, трансфер суммаси бонуслар билан ҳисоблаганда 40 млн еврони ташкил қилади.
Мадуэке жорий мавсум Нидерландия чемпионатида 5 баҳсда қатнашиб, битта гол урди. У “Кристал Пэлас”, “Тоттенхэм” академияларида тарбияланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар